Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Давлатлар ўртасидаги пул муносабатлари

Ташқи тижорат давлатлар ўртасидаги пул муносабатларини юзага келтиради. Негаки, бир давлатдан товарини импорт қилиб олиш учун ўша давлатнинг пулини ёки ўша давлат қабул қилган пулни бериш лозим бўлади. Ўз навбатида сотаётган давлат ҳам товарини ўзининг пулига ёки ўзи хоҳлаган пулга сотади. Шу билан давлатлар ўртасида пул муносабатлари юзага келади.


Товарларни, яъни кўзга кўриниб турадиган импорт ва экспортларни айирбошлашдан ташқари хизматларни, яъни кўзга кўринмайдиган экспорт ва импортларни айирбошлаш ҳам бор. Улар: давлатлар ўртасидаги транспорт хизматлари, йўловчиларни ташиш, юкларни ортиш, халқаро почта, телеграф ва телефон ҳақлари, тижоратга оид хизматлар, воситачи даллолларга тўланадиган ҳақлар ва саёҳат хизматлари каби ишлардир. Сайёҳ ўзга юртга борар экан, ўз даромадидан маълум миқдорни сарфлайди. Бораётган давлатида сарфлаши учун пулни ўз давлатидан олади? Сайёҳ ё ўзи борадиган давлат валютасидан муайян маблағни сарфлаш тўғрисида рухсат олиши керак, токи давлати ўшанинг ўрнини ўз валютасидан қопласин ёки бораётган давлатда қабул қилинган валюта тўғрисида рухсат олиши керак. Биз импортлар қийматини тўлаш учун миллий валютамизни чет эл валютасига алмаштирамиз ёки чет эл валютасини қўлга киритиш учун товаримизни чет эл валютасига сотамиз. Чунки давлат бошқа давлатлар билан тижорий ёки иқтисодий алоқа ўрнатиш учун чет эл валюталарига эга бўлиши зарур. Лекин тижорий ёки иқтисодий алоқа ўрнатаман, деб, ўз пулимизни беқарор қилиб қўйишимиз, ишончсизликка гирифтор қилишимиз тўғри эмас. Ташқи иқтисодий алоқаларда тижортга оид бўлсин, бошқа бўлсин, ҳукмронликни қўлдан бермасликка таянмоғимиз лозим. Ана шунда ҳам ўзимизнинг пулимизни сақлаб қоламиз ва ҳам керакли миқдордаги чет эл валюталарини қўлга киритамиз. Бунинг учун давлат қисқа муддатли ёки узоқ мудатли бўлишидан қатъий назар қарз олишдан сақланиши лозим. Чунки қарз олиш пул бозоримизни қалқитиб, пулимиз қийматининг тушиб кетишига сабаб бўлади.

 

Ташқи тижорат сиёсати

Ташқи тижорат давлатлар, халқлар, миллатлар ўртасидаги тижорий алоқадир. Бошқачароқ қилиб айтганда, умматнинг тижоратга оид ишларини ташқи жиҳатдан бошқаришдир. Бу сиёсатнинг таянадиган муайян асослари бўлиши шарт. 

 

138-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143